5 февраль ҳолати бўйича эвакуация қилинганлар орасида коронавирус белгилари йўқ
4-5 февраль кунлари Пекиндан 2 та ва Ухандан 1 та чартер рейси амалга оширилди.
Ўзбекистон ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдан 250 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинганини маълум қилади. Уларни дастлабки кўрикдан ўтказиш ишлари коронавирус белгиларини аниқламади. Бироқ келганларнинг ҳаммаси ЖССТ тавсияларига биноан махсус тайёрланган тиббий муассасаларга 14 кунлик карантинга жойлаштирилди.
Карантинга жойлаштирилган фуқаролар учун қариндошлари билан аудиовизуал мулоқот мақсадида шароитлар яратилган.
Фотосурат: Спутник
Улашиш:
Шарҳлар