5 сентябрдан кинотеатрлар ва диний ташкилотлар фаолияти тикланмоқда

5 сентябрдан кинотеатрлар ва диний ташкилотлар фаолияти тикланмоқда

5 сентябрдан умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти санитария талабларига амал қилиниши шарти билан тикланади. Банкетлар ва оммавий тадбирлар тақиқ остида қолади. Умумий овқатланиш объектлари хўрандаларни муассасалар ичида қабул қилишлари мумкин. Бу ҳақда Махсус комиссия қарорида сўз боради.
 
Шу санадан бошлаб томоша ва маданий-кўнгилочар объектлар (фақатгина театр ва кинотеатр) фаолиятига ҳам рухсат берилади. Бунда объектнинг ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомлари ўрнатилиши, ташриф буюрувчилар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда жойлаштирилиши ҳамда тиббий ниқобда бўлиши керак.  Ходимлар ҳар бир сеансдан кейин ўриндиқ ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаши зарур.
 
Шунингдек, 5 сентябрдан санитария талабларига амал қилиниши шарти билан парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолияти ҳам тикланади. Йўналишли таксиларда йўловчиларни ташишга ҳам рухсат берилди.
 
Бундан ташқари, диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни амалга оширишга рухсат этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.