50 минг доллар бўйича порахўрлик ҳақидаги ишда янги гумондор пайдо бўлди
Чилонзор тумани ҳокимлиги бўлим бошлиғи 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга тушгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда ҳамон муҳокама қилинмоқда. «Xabar.uz» нашри бир неча уринишдан сўнг Бош прокуратура матбуот хизматидан «50 минг $ пора иши» бўйича маълумот олишга муваффақ бўлган.
Шу йилнинг 22 июнь куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга Чилонзор туманидаги 1 гектар футбол майдони (бир сотихи 14.000 АҚШ долларидан баҳоланиб) жами 1 миллион 400 минг АҚШ долларига сотиш режалаштирилаётгани, мазкур «савдо» бошида Тошкент шаҳар ҳокимлиги Капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.А. (1968 й.т.) ва Чилонзор туман ҳокимлиги инвестиция ва туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Х.Ш. (1985 й.т.) тургани ҳақида тезкор маълумот келиб тушади.
Дастлабки суриштирувда «ер эгалари» шу жойга қизиққан тадбиркордан 50 минг АҚШ долларини аввал («закалат» тариқасида), қолганини бир ҳафта ичида, яъни ҳужжатлар тайёр бўлганидан сўнг беришни талаб қилишаётгани аниқланади.
Айни пайтда ҳолат бўйича пора олиш (ЖК, 20-модда) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш (ЖК, 212-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумондорлар ҳибсда.
Facebook саҳифамизга обуна бўлинг.
Шарҳлар