“Первый канал” бошловчиси Ўзбекистон Президентининг фамилиясини хато талаффуз қилди
“Первый канал”нинг ахборот дастури бошловчиси Валерия Кораблёва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг фамилиясини нотўғри талаффуз билан айтди.
Хусусан, Президентимизнинг фамилияси “Каримов”дан “Керимов”га айланди ва шу каби талаффуз қилинди. Афсуски, талаффуздаги хатолик РФ президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифига бағишланган ахборот дастури давомида бир неча марта такрорланди. Шунингдек, ушбу хатоликка мазкур нуфузли телеканал сайтида ҳам йўл қўйилди.
Шу ўринда бу Россия телебошловчилари томонидан Ўзбекистонга нисбатан йўл қўйилган биринчи хатолик эмаслигини қайд этиш лозим. Сочида бўлиб ўтган Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида “Россия-2” телеканалининг спорт бошловчиси Ўзбекистон терма жамоасини Тожикистон терма жамоаси деб юборган эди.
Бошловчининг ушбу хатоси Ўзнетда кўплаб салбий шарҳларга сабабчи бўлганди. Change.org сайтида Губерниевдан расмий узр сўраши талаб қилинган арзнома ҳам пайдо бўлганди. Эртаси куни эса бошловчи ўзбекистонликлардан узр сўраб, спортчиларга омад тилаганди, деб ёзади “UZ24” нашри.
Фотосурат: uz24.uz
Шарҳлар