И. Каримов ва В. Путин телефон орқали мулоқот қилишди
13 декабрь, куннинг иккинчи ярмида, Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон суҳбати бўлиб ўтди, дея хабар беради Россия президентининг матбуот хизмати.
Унда Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунларини ҳисобга олган ҳолда икки томонлама ва минтақавий ўзаро ҳамкорлик масалаларининг муҳокамаси давом эттирилди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 10 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди. Икки мамлакат раҳбарлари яккама-якка суҳбат қуришди, кейин музокаралар делегациялар аъзолари иштирокида давом этган эди.
Россия-Ўзбекистон маслаҳатлашувлари якунлари бўйича президентлар иштирокида ҳамкорлик тўғрисидаги қатор ҳужжатлар имзоланди. Учрашув якунида Ислом Каримов ва Владимир Путин матбуот учун баёнот берди.
Шарҳлар