Япония касалхоналарни электр энергияси билан узлуксиз таъминлайди
Фарғона вилоятидаги Фурқат ва Олтиариқ туманлари тиббий бирлашмалари 2014 йил 18 март куни имзоланган грант шартномалари асосида умумий қиймати $195900 бўлган электр энергиясини узлуксиз таъминлаш тизими билан жиҳозланади.
Мазкур грантлар Япония ҳукуматининг “Кичик миқёсдаги ижтимоий лойиҳаларга беғараз ёрдам” дастурига мувофиқ ажратилди.
Лойиҳалар доирасида тиббий муассасалар Япониянинг GS YUASA компаниясида ишлаб чиқарилган қуёш модулига эга қўшимча узлуксиз қувват тизими билан жиҳозланади.
Қайд этиб ўтамиз, ушбу дастурга кўра Япония ҳукумати ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида касалхоналарга, бошланғич ва ўрта таълим мактабларига ва бошқа ноҳукумат ва нотижорат ташкилотларига беғараз молиявий ёрдам тақдим этади. Мазкур дастур бўйича Ўзбекистонда 1995 йилдан буён умумий қиймати 22.247.926 АҚШ долларига тенг 341 та лойиҳа амалга оширилди.
Лойиҳаларнинг очилиш маросими 19 декабрга мўлжалланган.
Шарҳлар