Жисмоний шахслар мулкидан олинадиган солиқ миқдори ошди

Жисмоний шахслар мулкидан олинадиган солиқ миқдори ошди

2015 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳукумати жисмоний шахслар мулкидан олинадиган янги солиқ ставкаларини белгилади.

Хусусан, ушбу солиқ миқдори мулк инвентаризацион қийматининг 1,2% дан 1,3% гача кўтарилди. Шаҳарларда жойлашган умумий майдони 200 м кв дан юқори бўлган уйлар, дала-ҳовлилар, гаражлар ва бошқа қурилмалар, хоналар ва иншоотлар бундан мустасно.

Шаҳарларда жойлашган умумий қиймати 200 м кв дан ортиқ ва 500 м кв дан кам бўлган тураржойлар ва хонадонлар учун солиқ ставкаси 1,4% дан 1,6% гача, майдони 500 м кв дан катта бўлган уйлар учун эса 1,8% дан 2,2% гача оширилди.

Жисмоний шахслар мулкини баҳоловчи органлар томонидан белгиланган инвентаризацион қиймати бўлмаган уйлар учун Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида 20,328 млн сўм (2014 йилда 18,48 млн сўм), бошқа шаҳар ва қишлоқ жойларида 8,833 млн сўм (2014 йилда 8,03 млн сўм) миқдоридаги мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.

Белгиланган тартибда рўйхатга олинмаган янги барпо этилган тураржойлар  бўйича мулк солиғи шартли қийматнинг икки баравари миқдоридан келиб чиққан ҳолда ундирилад, дея хабар беради “Uzdaily”нашри.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.