Текстиль буюмларини чет элга мажбурий сотиш бекор қилинди

Текстиль буюмларини чет элга мажбурий сотиш бекор қилинди

2015 йил 1 январдан бошлаб “Ўзбекенгилсаноат” давлат акциядорлик компанияси корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган тайёр текстиль маҳсулотларининг 80% ни мажбурий экспортга чиқаришдан озод этилди.

Мазкур чора ташқи бозорларда, асосан МДҲ бозорида тайёр маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши билан боғлиқ, деб ёзади “РИА Новости” “Ўзбекенгилсаноат” вакилига таянган ҳолда. Унинг сўзларига кўра мажбурий экспортнинг бекор қилиниши тўқимачилик корхоналарига ўз маҳсулотларини ички бозорга етказиб бериш ҳажмини ошириш ҳамда юзага келган шароитларда молиявий йўқотишлардан қочиш имконини беради.

Меъёрий ҳужжатларга кўра, “Ўзбекенгилсаноат” ДАК текстиль корхоналари ярим фабрикатларни ички бозорда эркин айирбошланадиган валютага сотиб олиб, ушбу ярим фабрикатлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг камида 80% ни экспорт қилиши керак эди. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.