Сайловлар бўлиб ўтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловларда 18 млн дан ортиқ сайловчи қатнашди, бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 88% дан кўпини ташкил этади. 21 декабрь куни соат 22.00 да бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ана шу дастлабки натижаларни эълон қилди.
МСК берган маълумотга кўра, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва сайловлар ҳақидаги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган барча демократик меъёрлар ва тамойилларга амал қилган ҳолда ўтказилган.
Сайловлар давомида сайлов қонунчилиги бузилгани ҳақида жойлардан бирор-бир маълумот тушмаган.
22 декабрь, душанба куни, сайловлар бўйича янгиланган маълумотлар эълон қилинади.
Шарҳлар