Ўзбекистон битимни бекор қилди
Ўзбекистон Евросиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида жиноий жазоларни ижро этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни денонсация қилди.
2014 йил 13 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов “халқаро шартномани денонсация қилиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига депозитарийга Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномани денонсация қилгани ҳақидаги тегишли хабарномани юборишни топширди.
Қайд этиб ўтамиз, Евросиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида жиноий жазоларни ижро этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим 2006 йил 30 июнда Минск шаҳрида (Беларусь) имзоланган эди, дея хабар беради “UzDaily” нашри.
Улашиш:
Шарҳлар