Иқтисодиёт вазирлигида ОТБ Ижрочи директори билан учрашув ўтказилди

Иқтисодиёт вазирлигида ОТБ Ижрочи директори билан учрашув ўтказилди

2014 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида Осиё тараққиёт банкининг таркибига Ўзбекистон ҳам кирувчи Швейцария мамлакатлари гуруҳини тақдим этувчи Ижрочи директори жаноб Ёо Квон Юн билан учрашув ўтказилди.  

Учрашув давомида Ўзбекистоннинг Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлигининг жорий ҳолати масалалари муҳокама қилинди, ҳамкорликдаги лойиҳаларнинг бажарилиш жараёни кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларига доир ўзаро фикрлар алмашинуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда маълумот бугун вазирликнинг расмий сайтида эълон қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.