«Бунёдкор»да тунислик ярим ҳимоячи пайдо бўлди
Энди Шакер Зуаги “Бунёдкор” футбол жамоасида тўп суради.
Футболчи ўтган мавсумни “Олмалиқ” таркибида ўтказиб, мутахассислар ва мухлисларда яхши таассурот қолдирганди. У мамлакат чемпионатининг 22 та ўйинида қатнашиб, 4 та гол ура олди.
Яқинда тунислик легионер “Бунёдкор” ўйинчисига айланди, энди у “қалдирғочлар” билан биргаликда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, дея хабар беради клуб сайти.
Қайд этиб ўтамиз, Тунис миллий терма жамоаси таркибида Шакер 14 та учрашувда қатнашиб, битта гол урган. 29 ёшли футболчи кўплаб кубоклар соҳиби. Уларнинг орасида Африка Клублар Кубоги (2003), Тунис Кубоги (2005), Россия Кубоги (2007), Россия Суперкубоги (2008)ни кўрсатиб ўтиш мумкин.
Фотосурат: http://championat.asia
Шарҳлар