Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича кампания бошланди

Ўзбекистон Президентлигига сайловлар бўйича кампания бошланди

Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди, уни комиссия раиси М.Абдусаломов олиб борди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддаси ва “Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 2-моддасига ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунини 2015 йил 29 март, якшанба куни деб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 2014 йилнинг 26 декабридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампаниясининг бошланганлигини эълон қилди.

Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

Йиғилиш давомида сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Марказий сайлов комиссияси, тузиладиган сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, сайлов тўғрисидаги қонунларга қатъий мувофиқ амалга оширилиши қайд этилди.

Шунингдек Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилди. У Тошкент шаҳри Навоий кўчаси, 16-уй манзили бўйича жойлашади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.