Қаршида иккита зўравон суд қилинди

Қаршида иккита зўравон суд қилинди

Қашқадарё вилояти суд органлари Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи икки йигитни зўрлаш ва босқинчилик айби билан узоқ йилга озодликдан маҳрум этди.

Вилоят суди вакилининг маълумотларига кўра, жиноятчилар икки нафар қизни зўрлаганликда айбдор деб топилган, дея хабар беради “12news” нашри.

«Қизларни зўрлагандан сўнг улар қизлардан бирининг 700 доллар пулини ва “Samsung” русумли мобил телефонини тортиб олган», — дейди суд вакили.
 
Шунингдек у жиноятчилардан бирига тегишли бўлган “Nexia” автомобили жиноят қуроли сифатида давлат фойдасига мусодара қилинганини ҳам маълум қилди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.