Энди Ўзбекистон ҳудудида юқори даражада бойитилган ядро ёнилғиси қолмайди

Энди Ўзбекистон ҳудудида юқори даражада бойитилган ядро ёнилғиси қолмайди

Федерация Кенгаши (РФ Парламентининг юқори палатаси) Ўзбекистондан РФга ишлатиб бўлинган ядровий ёнилғини олиб чиқиш ва қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Бунинг натижасида республикада юқори даражада бойитилган ядро ёнилғиси қолмайди.

Мазкур битим 2014 йил 9 апрелда Москвада имзоланган бўлиб, Ўзбекистондан РФга суюқ юқори даражада бойитилган нурланган ядро ёнилғисини “Маяк” ишлаб чиқариш бирлашмасида қайта ишлаш учун олиб чиқишни кўзда тутади. Бунда қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган радиоактив чиқиндилар РФ ҳудудида қолади.

“Росатом” вакилларининг қайд этишича, ушбу битим ядрони тарқатмаслик режимини мустаҳкамлашдаги сезиларли ҳисса бўлди.
 
Мазкур лойиҳани маъқуллаш тўғрисидаги фармойиш жорий йил январь ойи охирида РФ бош вазири Дмитрий Медведев томонидан имзоланган эди. Ҳужжатда сўз Тошкентдаги “Фотон” корхонасининг ИИН-3М тадқиқот реакторидан чиқадиган Россияда ишлаб чиқарилган ядро ёнилғиси ҳақида бормоқда, дея хабар беради “Россия сегодня”. 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.