АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг катта директори Ўзбекистонга ташриф буюрди
Шу йилнинг 13 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов турли даражадаги икки томонлама мунтазам алоқалар доирасида Тошкентга ташриф буюрган АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Россия ва Евросиё бўйича катта директори Селест Анна Уоллендерни қабул қилди.
Суҳбат чоғида мамлакатларимиз орасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди. Шунингдек, иккала томон учун ҳам манфаатли бўлган соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган ўзбек-америка диалогининг ижобий динамикаси қайд қилинди.
Бундан ташқари суҳбат давомида томонлар минтақадаги вазият, шу жумладан Афғонистондаги аҳволнинг ривожланиши, бошқа халқаро муаммолар бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекисондаги элчиси Жорж Крол ҳам иштирок этди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати.
Шарҳлар