Пойтахтда бир ҳафта ичида 6 та автомобилнинг ғилдираги ўғирланди
Ўтган ҳафтада Тошкентда турли маркадаги автомобилларнинг ғилдиракларини ўғирлаш бўйича 6 та ҳолат қайд этилган. Anhor.uz олган маълумотга кўра, ўғирликларнинг барчаси тунда содир этилган. Ғилдираклар кўчада ва сигнализациясиз турган автомобиллардан ечиб олинган.
Ўғирлик бўйича яна бир уриниш эса автомобиль эгасининг қўшниси кўриб қолгани боис чипакка чиққан. Қичқириқни эшитган ўғрилар бир зумда кўздан ғойиб бўлгани сабабли уларни ушлашнинг имкони бўлмаган. Anhor.uz таҳририяти барча автомобиль соҳибларини ўз мулкининг хавфсизлиги борасида ҳушёрроқ бўлишга чақиради. Юқоридаги ўғирлик ҳолатлари бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.
Фотосурат: Facebook тармоғидаги “Тошкент ҳайдовчилари” гуруҳи
Улашиш:
Шарҳлар