Фарғона водийсида лоланинг янги тури топилди
Ушбу кашфиёт Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимликлар ва ҳайвонот олами генофонди институти Марказий гербарийси лабораториясининг мудири Комилжон Тожибоевга тегишли, деб ёзади UT.
Янги ўсимлик сариқ ва қизил рангли гулбаргларга эга. Унга «Tulipa intermedia» ёки «оралиқ лола» номи берилди. Олимнинг сўзларига кўра, ушбу тур аллақачон маълум бўлган иккита машҳур тур орасида оралиқ ҳолатни эгаллагани боис унга шундай ном берилган.
Айни пайтда ушбу ўсимликнинг “паспорти” тузилиб, унда янги лоланинг аниқ ботаник тавсифи, тарқалиш ва сақланиш жойи, табиий муҳофаза қилиниш мақоми келтирилган. Бу борадаги материаллар халқаро ботаника нашрида чоп этилган.
Улашиш:
Шарҳлар