Самарқанд вилоятида пенсияларни ўзлаштириб олган почта ходимлари қўлга олинди
Бир неча йил почтачи бўлиб ишлаган Мафтуна Қурбонова ниҳоят алоқа бўлими бошлиғи этиб тайинланади. Олдин ушбу лавозимни эгаллаган Алишер Абдуназаров эса амал поғонасидан кўтарилади.
Тез орада эски танишлар бўлган Мафтуна ва Алишер ўз амалларидан ғаразли мақсадларда фойдаланишга қарор қилади. Шу тариқа улар тил бириктирган ҳолда 107 нафар фуқаронинг жами 15 млн 436 минг сўм миқдоридаги пенсиясини ўзлаштириб олади. Жиноятчилар сурбетларча кексаларнинг пенсиясини ўғирлаётганда нима ҳақда ўйлагани номаълум.
Тез орада ушбу жиноят фош этилади. Мафтуна Қурбонова раҳбарлик ва молиявий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан 1 йил 6 ойгача маҳрум этилди ва 2 йил муддатга жамоат ишларига ҳукм қилинди.
Алишер Абдуназаров эса раҳбарлик ва молиявий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан 3 йилгача маҳрум этилди ва 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги “Huquq” газетасининг материаллари бўйича
Шарҳлар