Абдулла Арипов сентябрь ойида Тожикистонга ташриф буюради
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 28-30 сентябрь кунлари Тожикистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (ССП)нинг матбуот хизмати хабар беради.
Ариповнинг ташрифи Душанбеда ўткзиладиган бизнес-форумга тўғри келади. Тадбирга тайёргарлик ва республикалар ҳукуматларининг делегацияларини кутиб олиш ишлари 18 сентябрь куни бўлиб ўтган икки мамлакат ССП вакилларининг учрашувида муҳокама қилинди.
Улашиш:
Шарҳлар