“Аэрофлот”дан кейин «Уральские авиалинии» Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилмоқда
«Уральские авиалинии» компанияси Ўзбекистонга барча рейсларни бекор қилди. Хабарда айтилишича, авиакомпания 16 мартдан 31 мартгача Жуковский аэропортидан (Москва) Тошкент ва Самарқандга, Домодедоводан (Москва) Қаршига ҳамда Пулководан (Санкт-Петербург) Наманганга парвозларни амалга оширмайди. Шунингдек 17-31 март кунлари Домодедоводан Наманган, Навоий, Нукус, Урганч, Фарғонага, Жуковскийдан Қаршига ва Кольцоводан (Екатеринбург) Тошкентга парвозлар тўхтатилади.
16 мартдан бошлаб, яна бир компания – “Аэрофлот” Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига парвозларни тўхтатмоқда. Ушбу чоралар 30 апрелга қадар амал қилади.
Улашиш:
Шарҳлар