Афсонавий Татьяна Гуськова пенсияга чиқди

Афсонавий Татьяна Гуськова пенсияга чиқди

Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 13 июлдаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон молия вазирининг доимий биринчи ўринбосари Татьяна Гуськова пенсияга чиқиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Татьяна Гуськова 1950 йили Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент халқ хўжалиги институтини “Молия ва кредит” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Институтни тамомлаши биланоқ 1971-1979 йилларда Молия вазирлиги Саноатни молиялаштириш бошқармасининг енгил саноатни молиялаштириш бўлимида иқтисодчи, катта иқтисодчи ва бўлим бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

1979-1986 йилларда ЎзССр Молия вазирлигининг Саноатни молиялаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

1986-1990 йилларда ЎзССР молия вазирининг ўринбосари бўлиб ишлайди.

1990 йилдан ҳозирги вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келди.
 
Т. Гуськова оилали, икки фарзанднинг онаси.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.