Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги дарсларни томда ўтказган ўқитувчининг интернет билан боғлиқ муаммосини ҳал қилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги дарсларни томда ўтказган ўқитувчининг интернет билан боғлиқ муаммосини ҳал қилади

Ижтимоий тармоқларда ўқитувчи аёл Интернет сифати пастлиги туфайли ўз уйининг томида ўтириб онлайн-дарслар ўтказаётганини акс эттирувчи видеоёзув тарқалди, дея хабар беради Газета.uz.

Халқ таълими вазирлигида ўқитувчи Фарғона вилоятининг Йўлдошобод қўрғонидаги “Наврўз” маҳалласида Марғилон шаҳридан 15 км масофада яшашини айтишган.

«Ҳозир биз Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ишлаяпмиз. Билишимизча, ўқитувчи Фарғона вилоятидан. Жой аниқ бўлганидан кейин вазирлик вазиятни ўрганишни ва интернет билан боғлиқ муаммони бартараф этишга ёрдам беришни режалаштирмоқда», — дейилади ХТВ хабарида.

Шунингдек Халқ таълими вазирлиги ўқитувчига ўз ишига содиқлиги учун миннатдорчилик билдиради: “Қийинчиликларга қарамасдан, у ишлашда ва болаларга сабоқ беришда давом этяпти. У бизга фидокор инсонлар ҳам меҳнат қилишини кўрсатди”.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.