Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги очиқ маълумотлар порталининг янги версиясини ишлаб чиқади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2021-2025 йилларда очиқ маълумотлар порталини янада ривожлантириш концепциясини ва уни амалга ошириш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ҳужжатга таянган ҳолда ёзади.
Концепцияша мувофиқ, Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлигига очиқ маълумотлар портали янги версиясининг лойиҳа-техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва 2021 йил 1 августгача уни ишга тушириш топширилди.
Бундан ташқари, Статистика давлат қўмитаси давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар рўйхатини шакллантириш ва янгилаш учун масъул бўлади. Шунингдек қўмита тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда Ўзбекистоннинг Очиқ маълумотлар халқаро хартиясидаги ҳамда “Очиқ маълумотлар глобал индекси” ва “Очиқ маълумотлар барометри” рейтингларидаги иштирокини таъминлаши зарур.
Очиқ маълумотлар тизимини ривожлантиришнинг асосий стратегик йўналишлари орасида очиқ маълумотлар мониторингини ўтказиш, ахборот базасини кенгайтириш ҳамда очиқ маълумотлар билан ишлайдиган ходимларнинг малакаси ва кўникмаларини ошириш ҳам бор.
Шарҳлар