Шавкат Мирзиёев Асаджон Ходжаевни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори этиб тайинлаш ҳақидаги фармонни имзолади.
 
2018-2020 йилларда ушбу лавозимда Комил Алламжонов фаолият юритганди. Кейинроқ агентлик директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов директор вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.
 
Асаджон Ходжаев, 1970 йилда туғилган, Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган (1993). Турли вақтларда турли идораларда раҳбар лавозимларда ишлаган, хусусан: президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти; Алоқа ва ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари; давлат маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг раҳбари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2019 йил ноябрь ойидан бошлаб Ходжаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.