Актюбинск областидаги трассада 50 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус икки марта бузилган

Актюбинск областидаги трассада 50 нафар ўзбекистонликни олиб кетаётган автобус икки марта бузилган

Қозоғистоннинг Актюбинск областида Самара-Чимкент автойўлида 50 нафар ўзбекистонлик билан кетаётган автобус икки марта бузилган, дея хабар беради Tengrinews.kz область йўл-патрул матбуот хизматига таянган ҳолда. Шунингдек автобусда тўрт нафар Тожикистон фуқароси ҳам бўлган.

Полиция маълумотларига кўра, автобуснинг орқа осмаси синган ва пайвандлаш ишлари талаб қилинган. Рейс автобуси Россиянинг Пермь шаҳридан Ўзбекистон томонга кетаётган бўлган.

Бузилиш сабабли йўловчи транспорти бир неча соат трассада қолиб кетган, одамлар совуқ салонда совқота бошлаган. Полициячилар барча йўловчиларни яқин атрофда жойлашган ва қаҳвахонаси бор автомобилга ёнилғи қуйиш станциясига етказишган, у ердан эса Қизилорда областининг чегарасигача ҳамроҳлик қилиб боришган.

Ўзбекистон ТИВ ҳозирча ушбу воқеага ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.