Алишер Усмонов Андижон вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга 2,5 млрд сўм ажратди

Алишер Усмонов Андижон вилоятидаги эҳтиёжманд оилаларга 2

Миллиардер Алишер Усмонов Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 1000 та эҳтиёжманд оилага 2,5 миллиард сўм миқдорида моддий ёрдам ажратди. Бу пуллар ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилди, дея хабар беради “Халқ сўзи” нашри.
 
А
ндижон вилоятининг Марҳамат туманидаги ўтказилган ўрганиш давомида жами 48 та маҳалладан 1000 та оила эҳтиёжманд, деб топилган. Уларга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида ўзбекистонлик таниқли ишбилармон Алишер Усмоновнинг 2,5 миллиард сўм миқдоридаги моддий ёрдами ажратган. Бу маблағлар ҳар бир оилага 2,5 миллион сўмдан тақсимлаб берилган.

Аввалроқ, россиялик тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов Сирдарё вилоятидаги сув тошқини оқибатларини бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам учун 10 млн доллар тақдим этганди. Шунингдек, Усмонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашга ҳам 20 млн доллар ажратди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.