Андижонда фуқаро уйи бузилиши ҳақидаги хабар туфайли светофорнинг темир тўсинига чиқиб олди

Андижонда фуқаро уйи бузилиши ҳақидаги хабар туфайли светофорнинг темир тўсинига чиқиб олди

Андижонда маст ҳолда светофор ўрнатилган темир тўсинга чиқиб олиб, томоша кўрсатган фуқаронинг ҳаракатлари юзасидан маъмурий иш 2020 йил 6 июнь куни Андижон вилоят маъмурий судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда “Дарё” нашри хабар беради.
 
Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи О.Р. карантин давом этаётган пайтда, 6 июнь куни соат 10:00 ларда маст ҳолда жамоат жойи ҳисобланган Андижон шаҳридаги А.Темур ва Бобур шохкўчаларида жойлашган чорраҳага ўрнатилган светофорнинг темир устунига чиқиб олиб, вилоят ҳокимини чақириб беришларини талаб қилган. Шунингдек, уятли сўзлар билан ўз жонига қасд қилишини айтган.

Фуқаро Андижон шаҳридаги «Саноат» МФЙда жойлашган яшаш хонадонининг 15 кун аввал ҳокимлик вакиллари келиб бузилиши ҳақида айтганидан сўнг шундай йўл тутишга қарор қилган. Ҳуқубузар ИИБ, Миллий гвардия ва ФВВ ходимлари ёрдами билан махсус тўрга сакраб тушган ва жиддий жароҳат олмаган. Текширув чоғида унинг спиртли ичимлик ичгани маълум бўлган.  
 
О.Р.га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 2 (икки) баравари миқдорида (446 минг сўм) жарима жазоси, мазкур кодекснинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда 194-моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблашнинг 1 (бир) баравари миқдорида (223 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.