Андижонда кўп қаватли уйда газ портлаши натижасида уч киши касалхонага ётқизилган
2020 йилнинг 9 декабрида соат тахминан 01:00ларда Андижон вилояти фақулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига Андижон шаҳридаги Қўшариқ маҳалласи хонадонларидан бирида ёнғин чиққанлиги ҳақидаги маълумот келиб тушган. Бу ҳақда UzNews нашри Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Портлаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.
Ёнғин қутқарув қисмлари соат 01:07да воқеа жойига етиб келган ва соат 01:16да ёнғин батамом ўчирилган.
Аниқланишича, хонадонда таббий газ тўпланиб қолиши ва ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши натижасида чақнаш келиб чиққан бўлиб, яшаш уйининг тахминан 30 кв. метр қисми ёниб зарарланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон ҳудудий газ бўлими бошлиғи Хуршид Қодировга кўра, хонадон эгалари огоҳлантиришларга қарамай уйларида газ сўргичдан фойдаланиб келишган.
Шарҳлар