Андижонда вагонлар рельсдан чиқиб кетди
Бугун, 12 декабрь куни, Андижон вилоятининг “Пойтуғ” темир йўл станциясига Қозоғистондан 13 вагон кўмир олиб келинди. Темир йўлчиларнинг эътиборсизлиги сабабли бир нечта вагон рельсдан чиқиб кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар беради.
«Вагонлар “Пойтуғ” темир йўл станциясининг еттинчи йўлида тўхтаган ва маҳсулот тўлиқ тушилганидан кейин ярим очиқ вагонлар пастга юмалаб кетиб каналга ағдарилган. Бу вагонларнинг ғилдиракларига темир йўл бошмоқлари маҳкамланмагани учун юз берган», – дейилади хабарда.
Темир йўл станцияси бошлиғи А.Усмоновнинг маълум қилишича, воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Улашиш:
Шарҳлар