Андижонда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари 159,3 млн сўмни талон-тарож қилган

Андижонда вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари 159

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси маълумотларига кўра вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази мансабдор шахслари 159,3 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган.

“T.D.F” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ, ходимлар 326,4 млн сўм бўлган “гипохлорид кальций 65%” дезинфекцияловчи воситасини 485,7 млн сўмга сотиб олган, бу ўртача бозор нархидан 159,3 млн сўмга қиммат.

Мазкур ҳолат юзасидан марказнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 205-моддалари жиноят иши қўзғатилган. 

Telegram каналимизга обуна бўлинг
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.