Ангренда содир бўлган ЙТҲ натижасида беш киши ҳалок бўлди, тўрттаси жабрланди (янгиланди)

24 май куни соат 09:30ларда Ангрен шаҳридан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 184 км.да “Наманган-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “МАН” русумли тиркамали юк автомобили бошқарувини йўқотиб, ағдарилиб, ўзидан олдинда темир йўл кесишмасига етмай тўхтаган. Натижада “Ласетти”, “Кобальт”, “Жентра”, “Нексия-3”, “Матиз”, “Нексия-3” ва “Ласетти” русумли автомобиллари билан тўқнашиб, ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашув натижасида “Ласетти” русумли автомобили ёнган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беради.
 
ЙТҲ натижасида 5 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган ҳамда 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳати олган, уларнинг шахсига аниқлик киритилмоқда. Тан жароҳати олган фуқаролар Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
 
Воқеа жойига Тошкент вилояти ФВБ ва Ангрен шаҳар ФВ бўлими, ИИБ, Прокуратура ва ССБ ҳамда тезкор-тергов гурухи ходимлари чиқишган. Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиланди: ИИВ Тергов департаментининг аниқлик киритишича, ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлган, яна 14 киши жароҳатланган. Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-цисми, “а” банди бўйича (инсонларнинг ўлимига олиб келган ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши) жиноят иши қўзғатилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.