АҚШ Covid-19 га қарши курашиш доирасида Ўзбекистонга молиявий ёрдамни кенгайтирди
АҚШ ҳукуматиЎзбекистонга Халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) орқали 3 млн доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратгани ҳақида эълон қилди. Шундай қилиб, АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашишга қўшган бевосита умумий ҳиссаси $5,92 млн ни ташкил қилди, ундан тахминан $3,8 млн маблағни USAID тақдим этди. USAID ушбу маблағлардан СOVID-19 га қарши курашиш ва унинг тарқалишини назорат қилиш учун соғлиқни сақлаш ходимлари ва лабораторияларининг салоҳиятини мустаҳкамлашга йўналтиради.
Шунингдек USAIDнинг Ўзбекистондаги дастурлари инфекцияга чалинган беморларни кенг кўламли тестдан ўтказиш учун лаборатория тизимларини тайёрлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, USAID дастурлари СOVID-19 тарқалишини тўхтатишга ёрдам бериш ва сохта ахборот тарқалишининг олдини олиш учун аҳолининг заиф қатламларига аниқ маълумотларни тақдим этган ҳолда маҳаллий ҳамжамиятлар билан ўзаро алоқага кўмаклашади, дея қайд этмоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси.
Шарҳлар