АҚШ мудофаа вазири коронавирус туфайли ўзининг Ўзбекистонга сафарини кейинга қолдирди (янгиланди)

АҚШ мудофаа вазири коронавирус туфайли ўзининг Ўзбекистонга сафарини кейинга қолдирди (янгиланди)

АҚШ мудофаа вазири Марк Эспер ўзининг Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистонга ташрифини кейинга қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар беради.
 
«Вазир эҳтиёт чораси туфайли ўз саафрини кейинга қолдирди», – дейди АҚШ мудофаа вазирининг матбуот хизмати Алисса Фарах. Унинг қайд этишича, хизмат сафари “кечроқ муддатга” қолдирилмоқда.

Янгиланди:

Пендагонда қайд этишларича, бу қисман делегация таркибида кимдадир коронавирус аломатлари пайдо бўлса, уни эҳтимол карантинга жойлаштиришга тўғри келиши мумкинлиги борасидаги хавотирлар билан боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, АҚШдан келган шахслар камида 14 кун муддатга уй карантинига қўйилиши керак.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.