АҚШ Ўзбекистонга Covid-19 га қарши курашиш учун қарийб $1 млн ажратмоқчи
Бундан олдин АҚШ 64 мамлакатга Covid-19 га қарши курашиш учун 274 млн доллар ажратиши ҳақида хабар берилганди.
АҚШ Ўзбекистонга 848 минг доллар ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар USAID дастури доирасидаги навбатдаги транш ҳисобланади. Улар Қизил Хоч ва Қизи Ярим ой жамиятлари халқаро федерациясига ва ЖССТга Covid-19 га қарши курашиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилади.. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар беради.
Маблағлар кенг кўламли тестдан ўтказиш ишларини олиб бориш учун лабораторияларни жиҳозлашга, тиббий муассасаларнинг профилактикани таъминлаш в инфекция тарқалишини назорат қилиш салоҳиятини оширишга, эпидемиологик назоратни яхшилашга ва бошқа ишларга йўналтирилади.
Америка томони тарқатган ахборотга кўра, АҚШ Конгресси томонидан 2020 йил бюджетига киртилган Ўзбекистон учун умумий молиялаштириш суммаси 2019 йилда ажратилган кўмак ҳажмидан нисбатан юқори.
Шарҳлар