АҚШда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойдан келган сирли уруғли посилкалар текширилмоқда

АҚШда Ўзбекистон

Минглаб америкаликларнинг почта қутиларига ўндан ортиқ ўсимлик турларининг (печакдан тортиб, то ханталгача) уруғлари келмоқда. АҚШ қишлоқ хўжалик департаментининг аниқлашича, бу уруғларга буюртма берилмаган, посилкалар эса Хитой почта маркалари билан муҳрланган. Почта жўнатмалари Ўзбекистон ва Қирғизистондан юборилган, дея хабар беради Reuters.
 
Аниқланган уруғларнинг кўпчилиги гуллайдиган ўсимликлар, сабзавотлар ва гиёҳларники бўлиб чиқди. Ўсимликлар бўйича экспертлар дунёнинг бошқа қисмларидан келган уруғлар маҳаллий бўлмаслиги ва сотиладиган ўсимликларга зарар етказиши мумкин.
 
Бошқа бир муаммо шундан иборатки, уруғларда номаълум қоплам бор, бу эҳтимол инсектицид ёки фунгицид бўлиши мумкин, дея қайд этади Айова штати Қишлоқ хўжалиги ав ердан фойдаланиш департаментининг уруғларни назорат қилиш бўйича давлат хизматчиси Робин Прайснер. Унинг айтишича, уруғларга берилган номаълум ишлов ҳосилга зарар етказиши мумкин.
 
Департаментдагилар уруғлик пакетлар бирор фирибгарликнинг бир қисми бўлиши мумкинлигини қайд этади. Масалан, одамлар сотувчидан кераксиз маҳсулотни олади, кейин эса бу сотувчи савдоларни ошириш учун мижозлар номидан сохта ижобий фикр-мулоҳазаларни чоп этади.

АҚШ божхона ва чегара хизмати уруғларнинг келиб чиқишини ўрганмоқда. Хитой ташқи ишлар вазирлигининг вакили пакетлар қалбакилаштирилган бўлиши мумкинлигини айтади.

Посилкалар ҳақида Канадада ҳам хабар берилган. Чоршанба куни Онтарио полицияси Facebook орқали Хитой ва Тайвандан почта орқали юборилаётган уруғлар ҳақида огоҳлантирган.  

Пандемия даврида уруғ сотувчи компаниялар ўз маҳсулотларига онлайн-талаб ошиб кетганини кузатмоқда. Уруғларнинг халқаро онлайн-харидлари экологик таҳдидни келтириб чиқариши мумкин, дея қайд этади Робин Прайснер.

Facebook тармоғидаги саҳифамизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.