Аёллар кенгашларининг вазифалари белгиланди

Аёллар кенгашларининг вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятларда, Тошкент шаҳрида ҳамда туманлар (шаҳарлар)да аёллар жамоатчилик кенгашларини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди, деб ёзади Norma.uz.

Қарор билан Аёллар жамоатчилик кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди, унда аёллар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланди.

Аёллар жамоатчилик кенгашлари ўз фаолиятини жамоатчилик асосларида ташкил қилади, улар мунтазам фаолият кўрсатувчи консультатив орган ҳисобланади. Аёллар кенгашларига ишлаш учун давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари жалб этилади.
 
Аёллар кенгашларининг энг фаол ва тадбиркор аъзолари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромад манбалари ҳамда вазирлик ҳузуридаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантирилади.  
 
Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларига 2020 йил 30 августгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига қуйидагилар топширилди: 

– Намунавий низом асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар)нинг Аёллар кенгашлари тўғрисидаги низомни ҳамда уларга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ишлаш режасини тасдиқлаш;

– Аёллар кенгашларини давлат ва жамоат ташкилотларида, ОАВ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида ишлайдиган ўрнак кўрсатган ходималар, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, аёллар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари, оила ва аёллар муаммолари бўйича мутахассислари сирасидан шакллантириш.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.