Аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга мўлжалланган Najot мобил иловаси ишга тушди

«Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» кампанияси доирасида зўравонлик қурбонларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ўз вақтида ёрдам бериш мақсадида «Najot» мобил иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар беради.
 
Унинг бош саҳифасида фавқулодда вазият учун мўлжалланган «Ёрдам тугмаси» мавжуд. Агар фойдаланувчи зўравонлик қурбонига айланса, ушбу тугмани босиб, 3 сониядан кўпроқ ушлаб туриш керак. «Najot» иловаси қурбоннинг оиласига ёрдам сўраб хабар жўнатади ва унинг манзилига ҳавола юборади.
 
Бунинг учун фойдаланувчи 5 нафар яқин инсонлари контактларини ва ёрдам ҳақидаги хабарни иловага қўшиши лозим. Уларни эса илова тўғрисида олдиндан огоҳлантириш талаб этилади.
 
Шунингдек, фойдаланувчи «Энг яқин ёрдам марказига хабар бериш» параметрини танлаши ҳам мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.