Азиз Абдуҳакимов янги лавозимни эгаллаши мумкин
Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси янги лавозими жорий этилиши мумкин. Ушбу лавозимни қўмитага 2017-2018 йилларда раҳбарлик қилган Азиз Абдуҳакимов эгаллаши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Газета ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беради.
Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Аввал бу лавозимни бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов эгаллаган эди.
Маданият вазири лавозимига вазир ўринбосари Озодбек Назарбеков номзоди кўрсатилмоқда. Маданият вазирлигининг аввалги раҳбари Бахтиёр Сайфуллаев сенатор этиб тайинланди ва Сенатнинг ёшлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмита раислигига сайланди.
Улашиш:
Шарҳлар