Банк-молия академияси соҳа ходимлари учун семинар-тренинг ўтказди
3 декабрь куни Банк-молия академияси (БМА) биносида Ўзбекистон Миллий банки томонидан “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси (Россия) билан ҳамкорликда соҳа мутахассислари учун семинар-тренинг ташкил қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2019 йилдаги ПҚ-4503-сонли қарорига кўра Банк-молия академияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки ихтиёрига берилди.
“ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорациясида ишлаб чиқилган “Лойиҳаларни молиялаштириш фабрикаси” концепцияси ва ишлаш механизми билан танишиш ва уни ўрганиш ушбу семинар-тренингнинг асосий мақсадига айланди.
Семинар – тренинг икки қисмга бўлиб ўтказилди. Маъруза қисмида Лойиҳаларни молиялаштириш фабрикаси, унинг хусусиятлари, лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг роли, Фабрикада битимлар ва бизнес-жараёнлар тузилмаси каби тушунчалар очиб берилди. Маъруза якунида мавзу бўйича савол-жавоблар бўлди.
Маҳорат дарси сифатида ташкил қилинган тренингнинг иккинчи қисмида, конкрет мисолда, лойиҳаларни тузилмаларга ажратишга ёндашувлар кўриб чиқилди. Маҳорат дарси давомида тингловчилар кўплаб янги ва долзарб маълумотларга эга бўлди..
Умуман олганда, ЎМБнинг “ВЭБ.РФ” Давлат ривожланиш корпорацияси билан ҳамкорликда ўтказган семинар-тренинги иштирокчилар учун фойдали ва маълумотларга бой бўлди.
Маълумотнома:
“ВЭБ.РФ” Россия Давлат ривожланиш корпорацияси – Россия Федерацияси иқтисодиётини ривожлантиришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштирадиган давлат инвестиция банки.
Шарҳлар