Барча йирик корхоналар учун савдо-саноат палатасида аъзоликни мажбурий қилиш таклиф этилмоқда

Барча йирик корхоналар учун савдо-саноат палатасида аъзоликни мажбурий қилиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси корхоналар ва компанияларнинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш тартибини тартибга солувчи қонунчилик нормаларига ўзгаришлар киритишни таклиф қилмоқда.
 
Айни пайтда “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги қонунга мувофиқ палатага аъзо бўлиш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун кўнгилли, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурий ҳисобланади. Янги қонун лойиҳасида ушбу тартибни ўзгартириш ва аъзоликни фақат кичик тадбиркорлик субъектлари учун кўнгилли қилиб қўйиш таклиф этилмоқда. Қолган барча корхоналар ССПга мажбурий аъзо бўлади.
  
Лойиҳа муҳокамаси 28 январга қадар давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.