Бастилия олинган кун муносабати билан Франция элчихонаси олдига француз ва ўзбек шифокорларининг портретлари осиб қўйилди

Бастилия олинган кун муносабати билан Франция элчихонаси олдига француз ва ўзбек шифокорларининг портретлари осиб қўйилди

Бу йил 14 июль – Франция миллий кунига бағишланган тадбирлар осойишта ўтказилади. Анъанавий тадбирлардан ташқари, Францияда эпидемия даврида кўплаб ҳаётларни сақлаб қолишга ёрдам берган 50 дан ортиқ самолёт иштирокида авиашоу ҳам ўтказилади.  

Байрам муносабати билан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Covid -19 пандемиясига қарши курашда фидокорона фаолият кўрсатган инсонларга ташаккур сифатида Париж давлат касалхона муассасалари дирекцияси, Кюри институти ва Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институтида фаолият кўрсатувчи француз ва ўзбек шифокорларининг портретларини элчихона биноси фасадига осиб қўйилди.

Франция элчихонасининг маълумотларига кўра, элчихона Covid-19 га тестдан ўтказиш соҳасида Халқаро саратонни ўрганиш агентлиги, ЖССТ ва ЮНФПА билан ҳамкорлик қилмоқда. Бундан ташқари, элчихона ўзбекистонлик турли ҳамкорлар билан Сардобадаги тўғон ўпирилиши қурбонларига ва маиший зўравонлик қурбонларига психологик ёрдам кўрсатиш бўйича тадбирларда қатнашди. “Биз учун ўзбекистонлик ҳамкорларимизнинг сўровларига тезкор жавоб бериш имкониятига эга бўлиш жуда муҳим эди”, -.

“Биз “Илҳом” театри каби маданият бўйича ҳамкорларимизга ҳам ёрдам бердик. Кўп сонли тренинглар ва онлайн-танловларни ташкил қилдик, уларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 70 та француз тили ўйитувчиси, 9 та талаба ва 9 та ўқувчи қатнашди. Яқин кунларда бошқа масофавий ўқув курслари ҳам ташкил қилинади», – дейишмоқда элчихонадагилар.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.