«Белавиа» авиакомпанияси Минскдан Тошкентга мунтазам рейсларни очиш ниятида. Янги йўналиш шу йилнинг ўзидаёқ авиаташувчининг жадвалида пайдо бўлиши мумкин.

Рейс очилиши бўйича режалар ҳақида Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг Авиация бўйича департаменти директори Артём Сикорский Белоруссиянинг СТВ телеканали мухбирига гапириб берди.

2015 йилда ушбу йўналиш бўйича “Ўзбекистон ҳаво йўллари” компанияси рейсларни амалга ошира бошлаганди.