Бензин нархлари ошмайди
«Бензин нархлари ошмайди», – бу ҳақда Anhor.uz нашрига Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев маълум қилди.
«Автомобиль ёнилғиси билан таъминланиш ва унинг нархи борасида шаҳарликлар ташвишланишига хожат йўқ. Омборларда шаҳар эҳтиёжини уч ой давомида қондиришга етадиган захира мавжуд, бензин ва дизель ёнилғисининг нархлари ҳам ошмайди. Карантин даврида ёнилғи қуйиш станцияларининг узлуксиз ишлаши таъминланади»,- дейилади ҳокимликнинг расмий хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар