«Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти қурилишига 47,9 млн евро жалб этилади

«Билдирсой-Чимён-Нанай» халқаро курорти қурилишига 47

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Билдирсой-Чимён-Нанай” ДУК халқаро умуммавсумийо курортини (ХУК) қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси яратилади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида сўз боради.

ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзлари жалб қилинади. Шунга кўра, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарз жалб қилиниши белгиланган.
 
ХУК ҳудудида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Бошқарув кенгашининг қарори билан “E-IJRO-AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали босқичма-босқич сотилади.
 
Истисно тариқасида, ер участкаларини сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Лойиҳа офиси ҳисобига, 10 фоизи Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.