Бир қатор нашрлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан огоҳлантириш олди

Бир қатор нашрлар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидан огоҳлантириш олди

Бир нечта ижтимоий-сиёсий онлайн-ОАВ регулятор – Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)дан огоҳлантириш олганини маълум қилди, деб ёзади Spot.uz.

Газета.uz билан боғлиқ ҳолатда  “Президент COVID-касалхоналарни оптималлаштиришни топширди” сарлавҳали янгилик бунга сабабчи бўлган, Kun.uz нашрида эса – ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг газ ва электр таъминоти билан муаммолар ҳақидаги фикрларининг чоп этилиши.

Биринчи ҳолатда регулятор ахборот “текширилмаган маълумотлар асосида” чоп этилган ва шу муносабат билан билдирилган муносабат “жамоатчиликда нотўғри фикр шаклланишига олиб келган” деб ҳисоблаган.
 
“Газета.uz нашри янгилик президент матбуот хизматининг хабари асосида ёзилганлигини қайд этиб, огоҳлантириш хатини ҳукуматга “ёқмайдиган” саволларни беришни тўхтатишга мажбур этишга уринишга ўхшаш хаддан ташқари реакция деб ҳисоблади.

Иккинчи ҳолатда эса, регулятор жойларда аҳолини газ ва электр билан таъминлаш муаммоси материалда бир томонлама ва эмоцияларга берилган ҳолда ёритилган деб ҳисоблаган. Kun.uz нашри ўзбекистонликларнинг кўпчилигини қийнаётган муаммога эътибор қаратишга қарор қилинди, дея қайд этган ҳолда, АОКАнинг хатига журналистик фаолиятга босим сифатида қарамоқда.

Бундай огоҳлантиришларни яна қатор ОАВ ҳам олган. Барча ҳолатларда регулятор таҳририятларни “жиддий ҳуқуқий оқибатлар” ҳақида огоҳлантиради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.