БИЗ СИЗНИ КУТАМИЗ

БИЗ СИЗНИ КУТАМИЗ

УзМУ ректори Авазжон Марахимов Россия Федерациясининг Козон Федерал университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида хамкорлик алокалари, профессор-укитувчиларнинг узаро тажриба алмашинуви, ёш укитувчиларнинг малака ошириши борасида катор масалаларни мухокама килишди.
УзМУ ректори ташриф доирасида бугунги кунда Козон Федерал университетида Медицина ва Иктисод йуналишида тахсил олаетган талабалар билан учрашди. Узбекистонлик талабалар УзМУ ректорини Миллий кийимимиз-зар чопонларда кутиб олишди. Ректор билан сухбат узок ва самимий рухда утди. Аваз Марахимов талабаларга Узбекистонда булаетган бугунги ислохотлар, мухтарам президентимиз томонидан яратилинаетган имкониятлар хакида гапирди. Ёшларни халкимиз кутаетгани, улар президентимиз бошлаган ишни давом эттиришлари кераклиги, янги инвестициялар олиб киришимиз зарурлиги, мамлакат иктисодини бирга кутаришимиз кераклигини билдирди. Унга жавобан ёшлар бу ерда билим олиб, Ватанга кайтиб, уни равнаки йулида мехнат килиш иштиекида эканликларини билдиришди. Аваз Марахимов сухбат якунида укишни тамомлаган хар бир ёш УзМУ га ,албатта, келишини ва Миллий университет уларни иш билан таьминлашини билдирди. Сухбат давомида КФУ ректори Ильшат Гафуров Узбекистондан келган талабалар хорижий давлатлар талабалари ичида энг тиришкок, изланувчан, булимга чанкок эканлигини таькидлади. Уларни уз сохаларида етук мутахассис булишларига ишонч билдирди.

Эслатиб утамиз: бугунги кунда КФУ 7500 нафар хорижий давлат фукаролари тахсил олишади. Улардан 1500 нафари узбекистонлик талабалардир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.