БМТ Ўзбекистоннинг 50 минг кишига фуқаролик берганини қўллаб-қувватлади

БМТ Ўзбекистоннинг 50 минг кишига фуқаролик  берганини қўллаб-қувватлади

1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда мамлакатга 1995 йилгача келган ва шу ерда доимий истиқомат қилаётган шахсларга автомат тарзда республика фуқаролигини бериш тартибини жорий қилиш режалаштирилганди.  Бундан олдинроқ эса Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатида Ўзбекистонда анчадан буён яшаб келаётган қарийб 50 минг нафар кишига автомат тарзда фуқаролик тақдим этишни таклиф қилди.

 «Бу катта силжиш, биз унинг бошқа мамлакатларда ҳам бу борадаги ишларга тутки бўлишига умид қиламиз», – деди БМТ Қочоқлар ишлари бўйича Бош комиссари бошқармасининг вакили Шабия Манту Reuters агентлигига.
 
Қирғизистон бу борада ўтган йили тарихга кирди, у фуқаролиги бўлмаган “кўзга кўринмас одамлар” муаммосига чек қўйган дунёдаги биринчи мамлакатга айланди.
 
Тожикистонда эса минглаб фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш имконини берадиган чоралар жорий этилди. Ўз навбатида, бу уч йилдан сўнг фуқароликка эга бўлиш имконини яратади.

БМТнинг қайд этишича, Турманистон ва Қозоғистон ҳам ушбу масалани 2024 йилгача  ҳал қилиши мумкин.

Фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларини унутилган одамлардай ҳис қилишларини тез-тез айтишади. Ҳатто SIM-карта харид қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, банк ҳисобрақамини очиш ёки никоҳдан ўтишнинг ҳам иложи йўқ, дея қайд этади агентлик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.