БМТТД Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар орасида танлов эълон қилади

БМТТД Ўзбекистонда журналистлар ва блогерлар орасида танлов эълон қилади

БМТ Тараққиёт дастури ва Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги журналистларни “Яшил қурилиш – барқарор иқтисодий ривожланиш гарови” мавзусидаги энг яхши мақола танловида ўз кучларини синаб кўришни таклиф этади. Учта энг яхши публицистик материаллар муаллифи  дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
 
Танлов ташкилотчилари ОАВ ва жамоатчилик эътиборини энергия тежамкор қа паст углеродли уй-жойлар долзарб эканини қаратиш ҳамда аҳолининг атроф-муҳитни авайлаш ва самарали энергия истеъмоли ҳақида хабардорлигини ошириш учун Лойиҳа фаолиятини ёритишга бўлган қизиқишини рағбатлантириш ниятида.
 
Очиқ танлов формати ушбу йўналишга янгидан назар ташлаш имконини беради. Шунингдек, танлов “яшил” қурилишнинг муҳимлиги ва долзарблигини тушунадиган ва ушбу йўналишни ўрганиш ва ёритишга илҳомлантира оладиган истеъдодли муаллифлар учун ўзига хос асос бўлади.  

Танловда қатнашиш шартлари оддий: 2020 йил 1 январдан 2020 йил 25 сентябргача
босма ва онлайн нашрларда чоп этилган материаллар қабул қилинади. Улар турли форматда бўлиши мумкин:
 
– мақола;
– видео;
– радио- ёки телерепортаж;
– интервью;
– шарҳлар;
– очерклар ва ҳ.к.
 
Муаллифлар мақола чоп этилганини тасдиқловчи ҳужжатларни (газета/журнал полосасининг нусхаси, интернет-ресурсга ҳавола ва скриншот, материал ТВ/радиоэфирга чиққан сана ва вақт кўрсатилган эфир маълумотномаси) тақдим этишлари зарур.
 
Аудио/видео ишлар файлалмашгичларга юкланиши керак, иштирокчилар уларга ҳаволаларни рўйхатдан ўтган сўнг олади.
 
Танлов материаллари ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Иштирок этиш учун электрон аризани тўлдириш ва танлов материали билан бирга [email protected]  манзилига 2020 йил 1 октябрдан кечиктирмасдан жўнатиш зарур.
 
Ҳайъат аъзолари танлов якунларини материалларни баҳолаш натижалари бўйича 2020 йил 15 октябрда эълон қилади. Ғолибларни мукофотлар маросими 2020 йил 22 октябрда ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.