Болалар устидан пул сочган фуқаро қилган иши учун узр сўради
Рамазон ҳайити куни ургутлик фуқаро қариндошлари ва қўшниларининг болаларини меҳмонга чақириб, уларнинг устидан пул сочган. Самарқанд вилоят ИИБ ушбу воқеага изоҳ берди, деб ёзади UzNews нашри.
Аниқланишича, Ургут тумани “Вағашти” маҳалласида яшовчи, 30 ёшли Н.Ж. Рамазон ҳайити муносабати билан қариндош ва қўшниларини меҳмондорчиликка чақириб, уларнинг фарзандларини хурсанд қилиш мақсадида устиларига пул сочган.
Олиб борилган суҳбат давомида у қилган ишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдирди. Унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Улашиш:
Шарҳлар